
Петергбургда экскаватор ёнаётган машина устига қор уюмини ташлаб, ўт ўчирган видеоси тарқалди. "78" телеканали шу ҳақида хабар берганлигини Кун нашри маълум қилди.
Йўл-транспорт ҳодисаси Конституция майдонида рўй берди. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, "Волга" қарама-қарши чизиқ бўйича йўналиб, устунга урилган ва ёна бошлаган.
Яқин атрофда қор тозалаш билан шуғулланаётган ишчилар "Волга" ҳайдовчисига ёрдамга шошилишган. Экскаваторлардан бири қор уюмини олиб, уни ёнаётган автомобиль устига ташлаган.
Манбада таъкидланишича, воқеа натижасида ҳеч ким жабрланмаган. Ушбу ҳодиса акс этган видеони қуйидаги ҲАВОЛА орқали кўриш мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар