
Машина тагида қолиб кетган уч ёшли болакай, мўъжиза туфайли тирик қолди, деб хабар берди Даракчи нашри.
Мазкур воқеа Бразилиянинг Санта-Катарина штатидаги Пальос шаҳрида 5 февраль куни рўй берди. Уни кузатув камераси видеога олган.
Видеоёзувда Калеб исмли боланинг тўхтаб турган машина олдидаги йўлда ўйнаб ўтирганлигини, машина ҳайдовчиси уни кўрмай, автомобилни боланинг устидан ҳайдаб ўтиб кетганлигини кўриш мумкин. Боланинг онаси ўғлини машина босиб кетган бўлса-да, унга ҳеч нима қилмаганлигини маълум қилган. Машина ҳайдовчиси бўлган боланинг амакиси жиянини умуман кўрмаганлигини билдирди.
Ушбу видеони қуйидаги ҲАВОЛА орқали кўришингиз мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар