15:20 / 19.02.2018
5 144

"Фейсбук" қурбонига айланган мисрлик қизнинг аянчли хотимаси...

"Фейсбук" қурбонига айланган мисрлик қизнинг аянчли хотимаси...
Фейсбук орқали ёш йигит билан танишиб қолган қиз кунлар ўтиб у йигитга кўнгил қўяди. Йигит қизга яқинроқ муносабатда бўлиш учун ўзини Араб давлатларидан бирида яшашини айтиб қизнинг ишончига кира бошлайди. Уларнинг алоқалари мустаҳкамлангач (яъни қиз йигитга батамом кўнгил қўйгач) йигит қизга бор ҳақиқатни, яъни у ҳеч қандай Араб давлатларида яшамаслигини, мусулмон ҳам эмаслигини ва у қизга ҳозироқ уйланиш учун мусулмон динини қабул этишга тайёр турганини айтади…

Аввал йигит қизга чет эл валютасида 1000$ юбориб ундан қон, юрак, жигар ва бошқа аъзолари таҳлилларини юборишини сўрайди.
Қиз унга жавобан «қон таҳлилларини ўзи кифоя», деб айтади.
Йигит жавобга қониқмай «кўнглимиз хотиржам бўлиши учун, кейинчалик ҳаётимиз фаровонликда ўтиши учун ҳам имкон қадар барча натижаларни юборганинг афзал», деб қизни ҳар хил гап сўзлари билан кўндиради. Соддадил қиз унинг гап сўзларига ишониб, барча натижаларни йигитга жўнатади. Сўнгра йигит қизни ҳар хил шубҳалардан йироқ этиш учун унга яна 3000$ пул юборади ҳамда «Мен никоҳ ҳужжатларини ва сафарга чиқишинг учун керакли ҳамма қоғозларни тайёрлашим учун тез кунда Мисрга етиб бораман», деб қизни хурсанд қилади.

Айтганидек кўп ҳам ўтмай йигит Коҳирага етиб келади. У ўзи барча ҳужжатларни тез орада ўз поёнига етказиб, қизни ўзи билан ўзга юртга олиб кетиши билан фожиа юз беради. Сабаби қиз сафарга кетиши биланоқ изсиз ғойиб бўлган эди. У билан барча алоқалар тамоман узилган. Қизнинг оила-аъзолари эса хавотирга тушиб, милицияга қизлари изсиз ғойиб бўлганлиги ҳақида хабар берадилар.
Орадан бир ҳафта ўтгач милиция ходимлари қизнинг оила-аъзоларига қўнғироғ қилиб, қизнинг жасади топилганлиги ҳакида хабар берадилар!

Қизнинг жасади парча-парча этиб кесиб ташлаб кетилган эди. Унинг жасади барча аъзолардан яъни буйрак, юрак ва жигардан холи эди.
Сўровлардан сўнг бу йигитнинг одам аъзоларини сотиш бўйича халқаро ташкилотга тегишли жиноий шахс эканлиги аниқланди.

Текширувлар ва таҳлил натижаларини сўраганини ўзидаёқ ақл юритиши керак эмасмиди?! Бу маълумотларнинг бари қурбонликка етаклаётганлиги ахир яққол кўриниб турган эди-ку. Унинг барча аъзолари турли касалликлардан соғлом эканлигини билиши билан қувонганлиги, қон турини аниқлаштирмоқчи бўлганлиги, ҳаттоки аъзолар олиниши учун кўнглини хотиржам этаётганлиги гап сўзларидан яққол сезилиб турган эди-ку!

Эй ақл идрок эгалари, огоҳ бўлингиз!
Фарзандларингизга интернетдан нотўғри фойдаланиши туфайли қандай мусибатларга етаклаши мумкинлиги ҳақида хабар беринг.
Умму Мустафо

Манба: hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » "Фейсбук" қурбонига айланган мисрлик қизнинг аянчли хотимаси...