
4 март куни Қирғизистоннинг Ала-Тоо майдонида Оқ қалпоқ куни муносабати билан фестивал ташкил этилади. Мазкур тадбирда Гиннес рекордлар китобига кириш мақсадида 1000 килограмм оғирликдаги бешбармоқ тайёрлаш режалаштирилган.
Қирғизларнинг мазкур миллий таомини пиширишда ушбу давлатдаги барча элат вакиллари қатнашади.
“Халқ сўзи” нашрининг ёзишича, фестивалда, шунингдек, миллий либос кийган икки юз кишилик тантанали намойиш ўтказилади.
Тадбирга мамлакат бош вазири, Жогорку Кенеш спикери, Бишкек шаҳри мэри ҳамда элчилар келиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ҳам ошпазларимиз саккиз тоннадан оғир тош босадиган палов тайёрлаб, Гиннес рекордлар китобидан жой олганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг