
Туркиялик 17 амалдор дамлама қайиқда Грецияга қочиб ўтди. Бу ҳақда Грециянинг politischios.gr сайти хабарига асосан Кун нашри маълум қилмоқда.
Туркиянинг ушбу барча фуқаролари Грециядан сиёсий бошпана сўраган.
Греция соҳилни қўриқлаш хизмати хабарига кўра, 17 киши Инуссес оролига етиб келган ва кейинчалик Хиосга олиб ўтилган, у ерда эса порт маъмурияти ходимларига топширилган.
«Гап туркиялик давлат хизматчилари ҳамда судья ҳақида кетмоқда. Уларнинг иддао этишича, режим таъқиби туфайли қамалишлари мумкин», - деб ёзади нашр.
Айни дамда туркиялик барча амалдорлар қочқинлар ва мигрантларни рўйхатдан ўтказиш бўйича қабул марказига олиб кетилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар