18:23 / 21.02.2018
3 960

АҚШ санкциялардан Россия экспорти 3 млрд доллар зарар кўрганини ҳисоблаб чиқди

АҚШ санкциялардан Россия экспорти 3 млрд доллар зарар кўрганини ҳисоблаб чиқди
Қўшма Штатлар Россиянинг 3 миллиард доллардан ортиқ экспорт келишувларини тўхтатиб қўйишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда чоршанба куни АҚШ давлат департаменти вакили Хизер Нойерт маълум қилди, деб ёзмоқда Tnews.uz сайти.

Бу каби келишувларнинг тўҳтатилиши, амалда жазога тортилишни англатади, — дея таъкидлади Нойерт. Унинг сўзларига қараганда, бу Россия хазинасига камроқ пул тушишини англатади, буни Вашингтон Америка сайловларига аралашгани ва Суриядаги ҳаракатлари учун “Россияни жавобгарликка тортиш йўлида” қўлга киритилган муваффақият сифатида кўради.

Вашингтонда айрим давлатлар Россия товар ва маҳсулотларини сотиб олишни тўхтатганини қониқиш билан қарши олинди, деди Давлат департаменти вакили.

Ўтган йили Конгресс томонидан қабул қилинган ва президент Дональд Трамп томонидан имзоланган Америка рақибларига қарши туриш тўғрисидаги қонун Россия мудоффа тармоғи ва разведкаси билан келишувга эришган давлатларга нисбатан иккинчи даражали санкцияларни қўлаш имкониятини беради.

30 январь куни АҚШ молия вазирлиги “Кремль ҳисоботи”ни эълон қилди, унга Россия президенти Владимир Путин атрофидагиларнинг исми шарифи киритилган, рўйхатдагиларга нисбатан санкциялар қўлланилиши мумкин. Ҳужжатда 210 киши – амалдор ва олигархлар бор. 2014 йилда АҚШ Қрим аннекция қилингани ва Украина шарқидаги мажорога аралашгани учун Россияга қарши санкция жорий қилган эди. Кейинчалик санкция рўйхати бир неча бор кенгайтирилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ санкциялардан Россия экспорти 3 млрд доллар зарар кўрганини ҳисоблаб чиқди