
Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков мамлакатдаги барча мактабларни 5 кунлик ўқиш тизимига ўтказиш ҳақидаги қонунни имзолади.
Президент қонунни 21 февраль куни имзолади, у 10 кундан кейин кучга киради.
10 январь куни Қирғизистон парламенти учинчи ўқишда таълим ҳақидаги қонунга тузатишларни маъқуллаганди. Унга кўра мамлакатдаги барча мактаблар 5 кунлик ўқиш графигига ўтиши кўзда тутилган.
Кloop.kg нашрига таяниб Кун.уз ёзишича, гимназиялар ва лицейларнинг ўқувчилари айрим фанлардан чуқурлаштирилган таълим берилиши туфайли 6 кунлик ўқишни давом эттиришади.
Ушбу қонун ташаббускори СДПК фракцияси депутати Дастан Бекешев ҳисобланади. У ташаббусини ўқувчиларга ҳам, ўқитувчиларга ҳам юкламаларни камайтириш зарурати билан изоҳлаганди.
«Хусусий мактабларда ҳам ҳафтасига 5 кун ўқиш бўлиши керак, олтинчи куни эса болалар маданий тадбирларга, тўгаракларга боришлари ёки вақтини ота-оналари билан ўтказишлари мумкин. Ўқитувчилар ҳам дам олиши керак», — деганди Бекешев.
2017 йилнинг январидан мамлакатдаги мактабларнинг 75 фоизида ҳафтасига 5 кунлик ўқиш тизими жорий қилинганди, гимназия ва лицейлар 6 кунлик графикда давом этмоқда.
Бундан аввалроқ Ўзбекистондаги мактабларда 1 мартдан бошланғич синфларни 5 кунлик ўқишга ўтказиш режалаштирилаётгани ҳақида хабар берилганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар