АҚШ биринчи хоними Меланья Трампнинг ота-онаси, Словенияда таваллуд топган Виктор ва Амалия Кнавс Қўшма Штатларда доимий яшаш мақомини (гринкарта) олди. Бу ҳақда оилавий жуфтлик адвокати Майкл Уилдс маълум қилган.
У қандайдир қўшимча изоҳлар беришдан бош тортган.
Адвокатнинг баёноти президент Трампни яна танқид қилишларига олиб келди. "АҚШдаги деярли ҳар бир оила Трамп "ўлдиришни" хоҳлаган иммиграцион дастурларга боғланган. Ҳаттоки Трампнинг оиласи ҳам бунга алоқадор", - дея маълум қилди конгрессмен-демократ Луис Гутьерес Меланья Трампнинг ота-онасига гринкарта тақдим этилгани бўйича фикр билдириб.
Ҳозирда қонуний мақомга муҳожирлар мамлакатга ўз қариндошлари, жумладан эри ёки хотини, фарзандлари, ака-укалари ва опа-сингиллари кириши учун петиция бериш ҳуқуқига эгалар. Меланья Трампнинг ота-онаси ҳам қонунчиликдаги айнан шу нормадан фойдаланган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин