12:39 / 22.02.2018
5 026

Тожикистонда таълим вазирини “бузилган рус тили учун” ишдан бўшатиш таклиф қилинмоқда

Тожикистонда таълим вазирини “бузилган рус тили учун” ишдан бўшатиш таклиф қилинмоқда
Тожикистон таълим ва фан вазири Нуриддин Саид интернетда ўз шаънига айтилган танқидларга муносабат билдирди, деб ёзмоқда Tnews.uz сайти.

Ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган танқидларга тожик вазирининг рус тилида гапириш даражаси сабаб бўлди. Матбуот анжуманида Нуридддин Саиднинг бузилган рус тилида журналистга жавоб бераётгани яқинда ижтимоий тармоқларга жойлаштирилди. Интернет-фойдаланувчиларининг кўпчилиги шу қадар дарғазаб бўлишдики, вазирни ишдан бўшатиш масаласида петиция тузиш ва имзолаш таклифи билан чиқишди.

Бироқ вазирни, давлат амалдорлари рус тилини яхши билиши шарт эмас, улар бошқа тилни ўрганишга мажбур эмас, дегувчилар ҳимоя қилиб чиқишди.

Нуриддин Саиднинг айтишича, рус тилини етарли даражада билади. «Тўғри мен, Толстой эмасман, Солженицин эмасман, бироқ рус тилини яхши биламан, -дея баёнот берди вазир. – Мен бу тилда гаплашаман, турли мажлис ва анжуманларда хукумат номидан мунозараларда қатнашаман. Мен иккита фан доктори ва 8 та фан номзодини етиштириб чиқарганман… Шундан кейин ҳам мени рус тилини билмаслигимда айблашмоқдами? Тўғри, менда акцент бор, бу ҳаммада ҳам учраб туради», дейди Тожикистон таълим ва фан вазири.

Нуриддин Саиднинг сўзларига қараганда, Тожикистондаги рус тилли аҳолининг кўпчилиги тожик тилини билмайди. «Кўпчилик бу ерда ўнлаб йиллардан бери истиқомат қилади, бироқ ҳамон тожик тилини ўрганишмаган», -дейди вазир.

Унинг айтишича, Тожикистонда фаолият юритувчи маҳалий ва хорижий ОАВда ишловчи русий забон журналистлар давлат тилини билмайди, шу сабабли ҳам айрим саволларга рус тилида жавоб беришга мажбур бўлмоқда.

Ўз шаънига билдирилаётган танқидларни таълим вазири “обрўсизлантиришга қаратилган кампания” эканлигини айтди. «Вазирни обрўсизлантиришга уриниш — амалдаги ҳокимиятни обрўсизлантиришга уринишдир», -деди вазир.

Тожикистонда рус тили давлат мақомига эга эмас, аммо миллатлараро мулоқот тили сифатида кўрилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тожикистонда таълим вазирини “бузилган рус тили учун” ишдан бўшатиш таклиф қилинмоқда