Тайванда 5,6 магнитудали зилзила содир бўлди

Тайванда 5,6 магнитудали зилзила содир бўлди
Тайвань шарқий соҳилларида 22 февраль, пайшанба куни 5,6 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда «ТАСС»га таяниб, «Дарё» хабар бермоқда.

Зилзила эпимаркази Хуалянь уездидан 69,6 километр масофадаги денгиз акваториясида жойлашди.

Ер силкиниши Тайдун, Цзяи, Наньтоу, Юньлинь уездлари ва Гаосюн ҳамда Тайчжун шаҳарлари ҳудудида ҳам сезилган.

Жабрланганлар ва вайронагарчиликлар, шунингдек, цунами таҳдиди ҳақидаги маълумотлар келиб тушмади.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар