Эронлик Заҳро Ҳушнавоз футбол ўйинига тушиш учун кўринишини жиддий ўзгартириб, эркак киши қиёфасига кирди, деб ёзади Кун нашри.
Уни аёл бўлгани учун севимли футбол жамоаси бўлмиш «Персеполис»нинг ўйинларига киритишмайди. Шу сабаб у эркак қиёфасига киришга мажбур бўлади. Заҳро севимли жамоасига мухлислик қилиш учун сочини кестириб, ясама соқол қўйдиради.
«Ўтган йили Теҳронда содир бўлган кучли зилзиладан сўнг ўзимдан сўрадим: «Нега энди орзуларимни рўёбга чиқармасдан ўлиб кетишим керак? Нега биз аёллар стадионга бора олмаймиз?», дейди у.
Эрон президенти Ҳасан Руҳонийнинг гендер тенглигини амалга ошириш борасидаги ваъдаларига қарамасдан мамлакатда хотин-қизлар ҳуқуқлари поймол этилмоқда. Таомилга кўра, Эронда аёллар фақатгина аёллар футболига ишқибозлик қилишлари мумкин. Ҳушнавоз гримда иккита ўйинни трибунадан туриб кузатди ва бу унга бир қанча муаммоларни келтиришига қарамасдан у шу тариқа давом этмоқчи.
«Персеполис» футбол клуби бош мураббийи унинг ҳаракати хавфли экани ва у буни такрорламаслиги кераклигини айтади.
Заҳро аввалига стадионга киришга қийналган. Футбол клуби у ҳақида билиши учун ижтимоий тармоқларга суратини жойлаштирган. Энди эса ҳар гал ўйин пайти «Персеполис» Заҳро келишини кутади.
Қайд этиш керакки, бир неча йиллардан буён Эронда тенгсизликка қарши кураш кетмоқда. Ҳушнавознинг айтишича, мамлакатдаги аёллар стадионлар барча учун очиқ бўлишини истайди. У шунингдек, аҳолининг хоҳиш-истагини рад этиш келажакда катта муаммоларга сабаб бўлиши мумкинлигидан огоҳлантиради. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин