14:31 / 24.02.2018
3 932

Трампнинг собиқ маслаҳатчиси ёлғон сўзлаганини тан олди

Трампнинг собиқ маслаҳатчиси ёлғон сўзлаганини тан олди
АҚШ президенти Дональд Трампнинг собиқ маслаҳатчиси ва унинг штаби бошлиғи Пол Манафортнинг ҳамкори Рик Гейтс ёлғон кўрсатмалар бериш ва тил бириктиришдаги айбини тан олди. Бу ҳақда Кун нашри хабар бермоқда.

Суд ҳужжатларидан маълум бўлишича, Гейтс бошқа давлат манфаатларини илгари сурган ҳолда АҚШ ҳукуматига қарши фитнада иштирок этган. Бундан ташқари, у сўроқ вақтида ёлғон сўзлаганини тан олган.

Бироқ Манафорт ўз айбини рад этмоқда.

Аввалроқ АҚШ бош прокурори Роберт Мюллер Манафорт ва Гейтсга пул ювиш айбини қўйганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трампнинг собиқ маслаҳатчиси ёлғон сўзлаганини тан олди