09:47 / 25.02.2018
3 789

Америкалик дипломат АҚШнинг стратегик хатоси нимадан иборатлигини айтди

Америкалик дипломат АҚШнинг стратегик хатоси нимадан иборатлигини айтди
АҚШнинг Кувайт ва Ливиядаги собиқ элчиси, америкалик дипломат Дебора Жонс “Газета.ру” нашрига берган интервьюсида АҚШ қўшинларининг Ироққа киришини АҚШнинг 21-асрдаги стратегик хатоси деб атади.

“Яқин Шарқда кимдир Ироққа қўшин олиб кириш стратегик хато бўлгани ва 21-асрнинг стратегик хатоси бўлиб кўринишини рад эта олади, деб ўйламайман”, деб айтган аёл дипломат.

Жонснинг таъкидлашича, АҚШга қарши ҳар бир ҳарбий ёки террорчилик акцияси АҚШнинг ҳарбий доктринаси ўзгариши билан кечган.

“Ироқда юз берган воқеликларнинг истеҳзоли томони шундаки, бизда давлат департаментида Ироққа киришга қарши иккита генерал – Колин Пауэлл ва Ричард Армитиж ҳамда киришни қўллаб-қувватлаган – Пентагон раҳбари каби фуқаро шахси (Дональд Рамсфельд назарда тутилмоқда) бўлган”, деб айтди Жонс.

2003 йилда Ироққа АҚШ ва Ироққа карши коалиция қўшинларини олиб киришга АҚШ махсус хизматларининг маълумоти расмий сабаб бўлган. Бу хизматлар гўёки Ироқда оммавий қирғин қуроллари ишлаб чиқилишининг исботларини топишганини таъкидлашган. Бироқ кейинроқ бунинг бирор-бир ишончли исботи бўлмагани маълум бўлган.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Америкалик дипломат АҚШнинг стратегик хатоси нимадан иборатлигини айтди