Икки каркидоннинг олишуви видеода қайд қилинди

  • 25 февраль 2018, 11:38
  • 1 845
  • Дунё
  • Икки каркидоннинг олишуви видеода қайд қилинди
    Жанубий Африкада иккита каркидоннинг ҳудуд учун олишуви видеода қайд қилинди. Бу ҳақда Кун нашри хабар бермоқда.

    Воқеа Африкадаги энг қадимий Хлухлуве-Умфолози қўриқхонасида юз берган. Видеода иккита каркидон ҳудуд учун талашиб, тумшуғидаги шохини қўллаган ҳолда бир-бирига жиддий жароҳатлар етказишга ҳаракат қилаётганини кўриш мумкин.

    Видеони суратга олган гид Тим Брауннинг айтишича, каркидонлар ўртасида бундай олишувлар камдан-кам юз берса-да, бироқ жуда шафқатсиз кечади. Унинг айтишича, бундай олишувлар каркидонлар ўлчами бўйича мос бўлса, ҳалокатли якунланиши мумкин.

    Фикрлар

    » » Икки каркидоннинг олишуви видеода қайд қилинди