Давлат Думаси Россия фуқароларига чет эл фуқароларини рўйхатдан чиқариш ҳуқуқи берувчи қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди, деб хабар қилмоқда Спутник нашри.
Ушбу қонун ташаббуси Россия фуқароларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган ҳамда чет эл фуқароларини рўйхатга қўйиш аниқлигини оширади. Янги қонун лойиҳаси қабул қилаётган Россия фуқаросига хориж фуқаросини, рўйхатда туриш учун асос қолмаган ҳолларда, рўйхтдан чиқариш ҳуқуқини беради. Бунинг учун фуқаро ИИВга почта, интернет ёки “ягона дарча” орқали ариза юбориши керак бўлади.
Ушбу қонун лойиҳаси муаллиффларидан бири, Давлат Думаси вице-спикери Ирина Яровая айтишига қараганда, бугунги кунда чет эл фуқаросини ўз уйида рўйхатга қўйган Россия фуқароси, у билан меҳнат муносабатларини якунлаган ва алоқани йўқотган ҳолларда ҳам, уни рўйхатдан чиқара олмайди.
Депутат фикрига кўра, ушбу ҳолат Россия фуқароси ҳуқуқларини чеклайди. Ундан ташқари мигрант рўйхатдан ўтган манзилда эмас бошқа жойда яшаган ҳолларда фуқарога нисбатан жарима қўлланилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Россияда ҳар бир янги қонун кучга киришидан олдин Давлат Думасида 3 маротаба ўқилади ва унга барча керакли ўзгаришлар киритилади. Шундан сўнг у Федерация кенгаши томонидан тасдиқланади. Ундан сўнг президент томонидан имзоланади ва кучга киради. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»