
АҚШнинг океан ва атмосфера тадқиқотлари миллий бошқармаси мутахассислари 26 февраль куни Ерга қуёш шамолининг юқори тезликда ҳаракатланувчи оқими етиб келиши мумкинлигини прогноз қилишмоқда.
Шу сабабли об-ҳавога таъсирчан одамларга ўз саломатликларига эътиборлироқ бўлиш тавсия қилинди. Синоптиклар магнит бўронига таъсирчан одамларда соғлиқнинг ёмонлашиши, бош оғриғи, мигрень, юрак уришининг тезлашиши, уйқусизлик, қон босимининг ошиши кузатилиши мумкинлигини айтишмоқда.
Таъкидланишича, қуёш шамоли етиб келганда қутб осмонида ёрқин ёғдуларни кузатиш мумкин бўлади.
Ерда охирги марта 19 февралда кучсиз магнит бўрони қайд қилинганди. Ушбу табиий ҳодиса 5 балли шкала бўйича 1-даражали, яъни минимал даражадаги магнит бўрони сифатида баҳоланган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар