23:20 / 25.02.2018
4 145

Депутатнинг рафиқаси самолёт бортида катта можаро келтириб чиқарди (видео)

Депутатнинг рафиқаси самолёт бортида катта можаро келтириб чиқарди (видео)
Интернет тармоғида йўловчи самолёти рўй берган можаро акс этган видеоролик пайдо бўлди. Воқеа 2018 йилнинг 23 февраль куни «Аэрофлот» авиакомпаниясининг «Москва — Байрут» йўналишидаги бўйлаб учган « SU 510R» рейсида рўй берган.

Жанжал мазкур рейсда орқама-олди ўриндиқларда кетаётган икки аёл ўртасида келиб чиққан. Гувоҳларнинг айтишича, низога олдина ўтирган аёлнинг ўриндиқни бирданига орқага ётқизиши оқибатида иккинчи аёлнинг устига идишдаги шарбат қуйилиб кетган.

Видеороликда: «Оғзингни ёп! Мана, ҳозир Ливанга борасан, мен депутатнинг хотиниман, сенга кўрсатиб қўяман!» — деб бақиради орқа ўриндиқдаги аёл олдиндагисига. Видеода стюардессалар жанжалкаш аёлларни тинчлантириш билан бир қаторда ўриндиқларни тозалаётганини, олдинги қаторда кетаётган аёлга кўмаклашаётганини кўриш мумкин. Афтидан депутатнинг рафиқаси устига шарбат қуйилиб кетгач, рақибининг устидан ниманидир сочган бўлиши мумкин.

Видео йўловчилардан бири томонидан тасвирга олинган. У роликни шарҳлаб келган, бироқ бор овози билан бақираётган депутатнинг рафиқаси фонида унинг сўзларини англаб бўлмайди. Роликнинг охирроғида: «Бахтимизга стюардессалар тўполончини тезда тинчлантиришди. Мана шу аҳволда учиб кетаяпмиз!» — деганини тушуниш мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Депутатнинг рафиқаси самолёт бортида катта можаро келтириб чиқарди (видео)