Мисрда қимматбаҳо буюмларга тўла қадимий қабристон аниқланди (видео)

Юқори Мисрнинг ал-Миня вилоятида, Қоҳирадан 300 километр жанубда коҳинлар қабристони топилди. Археологик кашфиёт ҳақида Мисрнинг қадимият ишлари вазири Холид Аҳмад ал-Ананий гапириб берди, деб хабар қилади «Daryo.uz».
Унинг сўзларига қараганда, қазишма ишлари 2017 йил ноябрида бошланган эди. Бир неча дафн шахталари аниқланди. У ерда 6–8 метр чуқурликда 40 та тош ва ёғоч саркофаг топилди.
Саркофаглардан 17 та мукаммал сақланган мумия, шунингдек, турли безаклар, ниқоблар, туморлар, идиш-товоқ ва мингдан ортиқ ҳайкалчалар қазиб чиқарилди.
«Бу ҳали бошланиши, — деди ал-Ананий. — Ўйлашимча, камида яна бешта экспедиция ўтказишимиз лозим. Лекин бир нарса маълум: тез орада мамлакатнинг бу қисмида янги археологик осори атиқа пайдо бўлади».
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Унинг сўзларига қараганда, қазишма ишлари 2017 йил ноябрида бошланган эди. Бир неча дафн шахталари аниқланди. У ерда 6–8 метр чуқурликда 40 та тош ва ёғоч саркофаг топилди.
Саркофаглардан 17 та мукаммал сақланган мумия, шунингдек, турли безаклар, ниқоблар, туморлар, идиш-товоқ ва мингдан ортиқ ҳайкалчалар қазиб чиқарилди.
«Бу ҳали бошланиши, — деди ал-Ананий. — Ўйлашимча, камида яна бешта экспедиция ўтказишимиз лозим. Лекин бир нарса маълум: тез орада мамлакатнинг бу қисмида янги археологик осори атиқа пайдо бўлади».
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…