
Россиянинг Саратов шаҳрида ЙТҲга учраган эркак аввал капотнинг устида, кейин эса йўлнинг қатнов қисмида лезгинкага рақсга тушди, деб хабар берди Даракчи нашри.
Нашрнинг хабар беришича, чорраҳада ВАЗ-2110 билан ВАЗ-2109 русумли автомобиллар бир-бирига тўқнашган. Кучли зарбадан машиналардан бири учиб кетиб, йўлнинг қарама-қарши қисмида ҳаракатланаётган Hyundai автомобилига бориб урилган.
Автоҳалокат оқибатида ҳеч ким жабрланмаган, бироқ йўлда улкан тирбандлик юзага келган. ЙТҲга учраган автомобиль ҳайдовчиларидан бири ёнида бирга бўлган қизни тинчлантириш мақсадида аввал капотнинг устида, кейин йўлнинг қатнов қисмида лезгинкага рақсга тушган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар