
Мексикада жиноий тўда томонидан ўғирлаб кетилган икки нафар АҚШ фуқароси озод этилди. Бу ҳақда «РИА Новости»га таяниб «Дарё» хабар берди.
Гап Монтеррей шаҳрида йўқолиб қолган Техас фуқаролари ҳақида бормоқда. Улар ушбу ҳудудга 17 февраль куни етиб келган, эртаси куниёқ қариндошлари улар билан алоқани йўқотган.
Америкаликлар ўғирлашларга қарши кураш отрядининг махсус операциялари натижасида қутқарилди, воқеа жойида уларни ўғирлаб кетганлар қўлга олинди. Озод этилган АҚШ фуқаролари ўз ватанига етказилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар