13:29 / 27.02.2018
3 466

Папуа-Янги Гвинеяда зилзила оқибатида 30дан кўпроқ одам ҳалок бўлди

Папуа-Янги Гвинеяда зилзила оқибатида 30дан кўпроқ одам ҳалок бўлди
Папуа-Янги Гвинеяда 26 февраль соат 4 атрофида юз берган 7,5 магнитудали зилзила оқибатида 30 дан кўпроқ одам ҳалок бўлди. Бу ҳақда Channel News Asia'га таяниб Кун.уз хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, табиий офатдан 300 дан кўпроқ одам жабрланган, кўплаб биноларга шикаст етган. Баъзи ҳудудлар электр таъминотисиз қолган. Шунингдек, мамлакатда айни вақтда авиаалоқа издан чиққан.

Зилзила оқибатларини бартараф этиш учун армия жалб қилинган.

Австралиялик сейсмологлар маълумотларига кўра, зилзила ўчоғи 9 км чуқурликда, маркази 50 минг кишилик Менди шаҳридан 104 км ғарбда бўлган.



arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Папуа-Янги Гвинеяда зилзила оқибатида 30дан кўпроқ одам ҳалок бўлди