“Лион”, “Тоттенҳэм”, “Севилья” ва Мали терма жамоасининг собиқ футболчиси Фредерик Кануте ақлини таниб, Исломни қабул қилганида 20 ёшда эди.
Кануте Исломни диним деб билганидан сўнг ҳаёти тубдан ўзгара бошлади. У машғулотлар вақтида намоз вақти бўлиб қолса машғулотни ташлаб, намоз ўқишга шошилар эди. Ўша вақтларда “Севилья” клуби бош мураббийи Хуанде Рамос агар намозини ташламаса, асосий таркибдан четлатишини айтди. Сўнгра маошини қисқартирди ва жарималар юклади. Охири тушуниб етдики, бу тақиқлар Канутени фикридан қайтара олмайди.
Охир оқибат Рамос жамоаси Канутени намозини ўқиб олгунича машғулотларни тўхтатиб туришга, ўқиб бўлгач давом эттиришга келишишди.
Фредерик Ислом дини билан яқиндан танишиб чиққанидан сўнг, Умар розияллоҳу анҳуга ҳавас қилган ҳолда, ўзига Умар исмини танлади.
Умарнинг тақвоси йўлидаги яна бир саргузашти тилларда достон бўлган. “Севилья” футболчиси ҳисобланган Умар, клубнинг бош ҳомийси хисобланмиш 888.com – логотиплари туширилган футболкаларда майдонга тушишдан бош тортади. Сабаби, бу букмекерлик идораси бўлиб, спорт ўйинларига тикилган пуллардан фойда олар эди. Шариат тили билан айтганда "Судхўрлар идораси".
“Ҳеч кимнинг пулини ноҳақ олишни хоҳламайман. Бу яхши иш эмас. Ҳалол яшаш мен учун жуда муҳим. Тўғри яшашни хоҳлайман”, – деб эслайди Умар.
Умарнинг Аллоҳ йўлида қилган солиҳ амаллари ҳам кўп. Шулардан бири, Севильядаги, солиқлардан қарзи кўпайиб ёпилиб кетган масжидни ўз ҳисобидан 700 минг евро тўлаб қайта очилишига сабабчи бўлган.
Шунингдек, “Тоттенҳэм” сафида ўйнаётганида ҳам ўз ҳисобидан Анлияда янги масжид қурдирган.
Малилик мусулмон бўлган ҳужумчи 2007 йилда, Дрогба ва Эссиен каби юлдузларни ортда қолдириб, Африка қитъасининг энг яхши футболчиси бўлган.
Ислом қалбига оромбахш ҳузур олиб кирганидан кейин, қаҳрамонимиз бирор маротаба ҳам, Ислом арконларини бири бўлмиш Рамазон рўзасини ҳаттоки расмий учрашувлар бўлса ҳам қолдирмаган.
"Рўза тутиш бу шунчаки овқат емаслик ёки сув ичмаслик эмас. Рўзадор вақтингизда сиз иймонингиз мустаҳкамланиб, Аллоҳга бўлган севги ва ишончингиз янада ортаётганини ҳис қиласиз".
Абдуқодир НАБИЕВнинг фейсбук саҳифасидан олинди.
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»