09:50 / 28.02.2018
4 099

Уйсизлик нималигини ҳис қилиш учун франциялик 50 нафар амалдор кечаси кўчада ухлайди

Уйсизлик нималигини ҳис қилиш учун франциялик 50 нафар амалдор кечаси кўчада ухлайди
Парижнинг Эсон департаменти Этамп коммунаси мэри ўринбосари Мама Си «Facebook»даги саҳифасида шу ташаббус билан чиққан, деб ёзади Хабар нашри.

«Ўтган йили деярли 500 нафар уйсиз кўчада оламдан ўтган... 2018 йили эса биргина Парижнинг ўзида бир ярим ойда 13 нафар уйсиз дунёдан кўз юмди. Чоршанба, 28 февраль кечаси эллик нафар халқ сайлаган вакиллар Аустирлиц вокзали ёнида тунни ўтказади», — деб ёзган Си.

Кўнгиллилар Парижда ўтказилган «Бирдамлик оқшоми» қатнашмоқда. 2018 йил 15 февраль.
Фото: AFP

Февраль ойи ўрталарида Парижда «Бирдамлик оқшоми» ўтказилиб, уйсизлар санаб чиқилганди. Акция ташкилотчиларининг маълумот беришича, Париж кўчаларида беш мингдан ортиқ уйсиз бор ва уларнинг бир қисмига қишлаш учун бошпана ажратилган. Шунга қарамасдан, қарийб уч минг кишининг ҳатто вақтинчалик ҳам бошпанаси йўқ.

Сешанба, 27 февраль Франция учун бутун қиш давомидаги энг совуқ кун бўлди. Маҳаллий ОАВ «Москва — Париж феномени» деб номлаган антициклон ўтган ҳафта охиридан бери ҳавони совутмоқда. Кўп ҳудудларда ҳаво ҳарорати ноодатий равишда ноль даражадан пасайиб кетди. Охирги бир неча кун давомида камида уч инсон совуқдан нобуд бўлган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Уйсизлик нималигини ҳис қилиш учун франциялик 50 нафар амалдор кечаси кўчада ухлайди