13:01 / 28.02.2018
5 186

Россияда шифокорлар дўппосланган ҳолат акс этган видео эълон қилинди (видео)

Россияда шифокорлар дўппосланган ҳолат акс этган видео эълон қилинди (видео)
Россия тергов қўмитаси Елец шаҳридаги шифохонада юз берган муштлашув акс этган видеони тақдим этди. Муштлашувда шифокорлар жароҳат олган. Бу ҳақда «Daryo» хабар берди.

Видеода бир нечта йигит шифокорларни урган ва нарсаларни ерга улоқтирган. Шундан сўнг муштлашув тўхтаган ва беш кишидан иборат бу гуруҳ, шу жумладан бир нафар қиз муассасадан чиқиб кетган.

Хабар қилинишича, 24 январь куни кечаси Елец шаҳри касалхонасига заҳарланиш шикояти билан тушган беморга биринчи реанимацион ёрдам кўрсатиш чоғида унинг дўстлари шифокорларга ҳужум қилган. Натижада анестезиолог шифокор бош мия суягидан олган жароҳат билан шифохонага ётқизилган. Бундан ташқари, реанимация бўлими мудири ва ёрдам кўрсатаётган ҳамшира жароҳат олган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияда шифокорлар дўппосланган ҳолат акс этган видео эълон қилинди (видео)