18:20 / 28.02.2018
4 504

АҚШ самолёти экипажи ҳавода музлаб, кўзи кўрмай қолди

АҚШ самолёти экипажи ҳавода музлаб, кўзи кўрмай қолди
АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг EA-18G Growler самолёти экипажи парвоз вақтида кучли даражада музлаб қолди ҳамда парвоз вақтида осмонни кўриш имкониятидан маҳрум бўлди. Бу ҳақда «Defense News»га таяниб «Кун.уз» ёзмоқда.

Ҳодиса кабинада ҳароратни тартибга солиш тизими ишдан чиққани туфайли юз берди. Ҳарорат Цельсий бўйича 30 даража совуққача тушиб кетган, кабина тутунга тўлиб кетди, ускуналарни муз қоплаган.

Шу пайтда самолёт Сиэтлдан 90 километр узоқликда 7,5 километрлик баландликда бўлган.

Экипаж қўниш жойига парвозни бекор қилди ҳамда Уидби-Айлендаги базага қайтиб кетган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ самолёти экипажи ҳавода музлаб, кўзи кўрмай қолди