АҚШнинг Жоржия штатидаги мактабда ўқитувчи отишма содир этди. Бунинг оқибатида ҳеч ким жабрланмаган, ўқитувчи эса қўлга олинган. Мактаб фаолияти вақтинчалик тўхтатилган. Бу ҳақда твиттерда маҳаллий полиция маълум қилганлиги ҳақида Кун нашри хабар бермоқда.
Дэлтон шаҳрининг твиттердаги аккаунтида Тошкент вақти билан соат 22:30да бир кимса маҳаллий мактабнинг синфхоналаридан бирида қамалиб олгани ва бу ўқитувчи эканлиги ҳақида хабар пайдо бўлган.
Кейинроқ полиция ота-оналарни мактаб биносига кирмасликка чақирган ва 10 дақиқа ўтмасдан, гумонланувчи қўлга олинганини маълум қилган.
АҚШда Флоридадаги мактабда юз берган оммавий қотилликдан кейин бундай воқеалар синчков кузатилмоқда.
АҚШ президенти Дональд Трамп баъзи ўқитувчиларни хавф пайдо бўлган вақтда ўз ўқувчиларини ҳимоялай олишлари учун қуроллантириш вариантини муҳокама қилмоқда. Бироқ бу таклиф кўплаб танқидларга учради, чунки одамлар кўнгилсиз воқеалар янада кўпроқ юз беришидан хавотирланмоқдалар. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди