
Бугун маҳаллий вақт билан 04:30лар чамасида Қозоғистоннинг Манғистов вилоятида жиддий йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди.
«TengriNews» нашри хабарига кўра, Сайотес қишлоғи яқинида «Оқтов – Бейнов» автойўлида «Shacman» юк машинаси «Lada Largus» енгил автомобили билан тўқнашиб кетиши оқибатида «Lada Largus» ҳайдовчиси ва олти нафар йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлган.
Воқеа юзасидан Қозоғистон ЖКнинг 345-моддаси бўйича тергов олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Февқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, ҳалок бўлганларнинг олти нафари Ўзбекистон фуқароларидир.
[media=https://youtu.be/WwD1c_Y4INY] «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар