
Россия иқтисодий ва ижтимоий соҳалардаги янги мураккаб ҳолатларни бартараф эта олди, мамлакат яхлитлиги таъминланди, деди Россия президенти Владимир Путин мурожаатида.
"Биз бор эътиборимизни, бор кучимизни бир муштга жамлаб оғир ва самарали меҳнат қилиш учун иродамизни кўрсатишимиз шарт. Бундай қилмасак – бизнинг ҳам, фарзандларимизнинг ҳам, мамлакатимизнинг ҳам келажаги бўлмайди. Гап кимдир келиб ерларимизни босиб олиши ҳақида бормаяпти. Гап мутлақо бу ҳақда эмас. Биз учун энг асосий таҳдид ва душман – қолоқлик. Агар вазиятни ўзгартирмасак, қолоқлигимиз янада кучаяди", — деди Путин.
Россия президенти ҳар йили Федерал йиғинга мамлакатдаги ҳолат ҳамда ички ва ташқи сиёсатнинг асосий йўналишлари ҳақида мурожаат йўллайди. У Россиянинг яқин истиқбол учун ривожланишнинг стратеги йўналишларини ифодаловчи дастурий сиёсий-ҳуқуқий ҳужжатдир. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.