07:30 / 02.03.2018
5 835

Дариға Назарбоева отасининг топшириғига амал қилмади

Дариға Назарбоева отасининг топшириғига амал қилмади
Қозоғистон парламенти сенатининг халқаро алоқалар, мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси раиси, Нурсултон Назарбоевнинг катта қизи Дариға Назарбоева сенат йиғилишида рус тилида мулоқот қилди. Бундан аввалроқ Нурсултон Назарбоев парламент ва ҳукумат давлат тили – қозоқ тилида ишлаши кераклигини айтганди.

Назарбоева журналистларга ушбу ҳолат юзасидан жавоб бераркан, унга қулай бўлган тилда гаплашганини айтган.

“Биз барчамиз президент топшириқларини бажаришга ҳаракат қиламиз. Худога шукр, ҳали ҳеч ким рус тилини бекор қилмади ва ўйлайманки, бундай бўлмайди. Бошқа одамларни ҳам ҳурмат қилиш лозим, шу сабабли бу масалада ҳаддан ошириб юбормаслик лозим”, деб айтган Дариға Назарбоева.

У шунингдек миллатлараро тотувликни “ҳеч ким бекор қилмаганини” қўшимча қилган.

“Давлатимиз ҳудудида мавжуд, жумладан давлат идораларида амалда бўлган тиллар конституция томондан тасдиқланган”, деб ўз сўзларини интиҳолаган Назарбоева.

Аввалроқ Нурсултон Назарбоев лотин алифбосига ўтиш қозоқ халқи учун тарихий муҳим аҳамиятга эга эканлигини айтган. Унинг айтишича, энди қозоқ тили мавқеини ошириш вақти келди: парламент ва ҳукумат ўз фаолиятини қозоқ тилида олиб бориши лозим. Назарбоев фуқароларнинг ҳуқуқларини камситмаслик учун синхрон таржима имкониятини назарда тутиш лозимлигини айтган.

Назарбоевнинг бу гапларидан кейин аксарият амалдорлар ҳукумат йиғилишида ўз ҳисоботларини қозоқ тилида ўқишган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дариға Назарбоева отасининг топшириғига амал қилмади