21:20 / 02.03.2018
11 406

Ажойибот: “Аллоҳ” ёзуви имом машинасида пайдо бўлди

Ажойибот: “Аллоҳ” ёзуви имом машинасида пайдо бўлди
Оксфорд шаҳри марказий масжидининг имоми Хожа Рамзи ҳазрат кечки ибодатдан кейин кўчага чиқиб, автомашинасининг капоти устида араб тилида “Аллоҳ” ёзуви пайдо бўлиб қолганига гувоҳ бўлди.

Британиялик Metro нашрининг ёзишича, ушбу ёзув машина устига тушган қор учқунларидан ҳосил бўлган.

Имом бу ёзувни диққат билан ўрганиб, унда ҳақиқатдан ҳам “Аллоҳ” ёзуви ёзилганига амин бўлди ва уни суратга олиб қўйди.

Имомнинг айтишича, бу ёзув инсон қўли билан қилинмаган, негаки капот устидаги қор табиий ҳолатда турган эди.

“Бу Аллоҳнинг менга юборган бирон бир белгиси бўлса керак”, - дея ўз ҳаяжонини яшира олмади имом.

Манба: ЎМИ расмий сайти

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ажойибот: “Аллоҳ” ёзуви имом машинасида пайдо бўлди