
Бугун, 2 март куни Қозоғистоннинг Остона шаҳридаги янги қурилган кўп қаватли уйда ёнғин чиққан. Бу ҳақда «Казинформ» агентлиги хабарига асосланиб Қалампир нашри маълум қилди.
Маълум бўлишича, Остонадаги «Nova City» аҳоли комплексидаги тўққиз қаватли уйнинг 7-қаватидаги хонадонда ёнғин содир бўлган.
Бир неча дақиқада воқеа жойига етиб келган ўт ўтирувчилар ёнғинни тезда ўчирган, беш кишини қутқариб қолган.
Интернетда мазкур ёнғин акс этган видео эълон қилинган. Унда ёнғиндан саросимага тушган хонадон эгалари юқори қаватдан икки боласини пастки қаватга узатишга уринаётганини кўриш мумкин.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар