Нью-Йорк ҳукумати полиция ҳижобни ечишни талаб қилган уч нафар мусулмон аёлга 180 минг доллар тўлайди, деб хабар бермоқда Sof.uz.
Аёллардан бири билан боғлиқ муаммоли вазият 2012 йилда юз берган эди. Ўшанда мусулмон қиз мактабда ўзи ҳақида гап тарқатаётган икки ўқувчи қиз билан жанжаллашиб қолган. Натижада полиция жанжал иштирокчиларининг барчасини ҳибсга олган эди.
Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатмади, бироқ улар ҳибсга олинган қизларни суратга тушириб олди. Бунинг учун эса полициячилар мусулмон қиздан ҳижобини ечишни талаб қилди. Қиз эса ўзининг диний ҳуқуқ ва эркинликлари бузилгани учун полициячиларни судга берди.
Қизга судда Тахани Абуши адвокатлик қилди. У 2015—2016 йилларда ҳам худди шундай суд ишларида иштирок этди. Натижада эса адвокат ҳимоясидаги аёлларнинг ҳар бири 60 минг доллар компенсацияга эга бўлди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»