
Филиппинда энцефалоцелели бола дунёга келди, унда бош мия суяги нуқсони бўлиб, шу сабабдан бошида шохга ўхшаш шиш бор. Бу ҳақда Kun.uz ёзмоқда.
Шифокорлар ҳомиладорлик пайтида аномалияни аниқлашмаган, шу туфайли касаллик чақалоқнинг ота-онаси учун кутилмаган ҳодисага айланди.
Таъкидланишича, шиш бош мияга зарар етказмаган ва салбий эмас. Шифохонадан айтишларича, жарроҳлик амалиётидан сўнг боланинг аҳволи яхшиланиши керак.
Энцефалоцеле – бош мия суяги грижаси бўлиб, беш минг чақалоқдан бир нафарида кузатилади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар