АҚШ президенти Дональд Трампнинг куёви Жаред Кушнер оиласига қарашли риэлторлик компанияси Қатар Молия вазирлигига 2017 йилда сармоялар сўраб мурожаат қилган. Бу ҳақда «The Intercept» нашрига таяниб «Кун.уз» хабар бермоқда.
Манбалар маълумотига кўра, Жаред Кушнернинг отаси, Kushner Companies компанияси бошқарувчиси Чарльз Қатар молия вазири Али Шариф ал-Имодий билан 2017 йил апрелида учрашган. Бу Қатарнинг иқтисодий блокадаси бошланишидан бир неча ҳафта аввал рўй берган. Хабар берилишича, учрашувда Чарльз Кушнер ал-Имодийга Нью-Йоркдаги Бешинчи авеню, 666 манзили бўйича жойлашган қурилишга сармоя йўналтириш таклифи билан чиққан.
Манбаларнинг қайд этишича, учрашув тахминан ярим соат давом этган ва унда ҳар икки томондан маслаҳатчи қатнашган.
Нашрдан таъкидланишича, Чарльз Кушнер аввал ҳам қатарлик манбалардан сармоялар олган, бироқ бундан олдин у Қатар молия вазири билан тўғридан-тўғри музокаралар олиб боргани ҳақида хабарлар пайдо бўлмаган.
Kushner Companies вакилининг маълум қилишича, компания айни дамда «қандайдир хорижий фондлар билан бизнесга эга эмас». “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди