date
views 4 943

Бразилияда фаррош ўғрини бир челак сув билан қувиб юборди (видео)

Бразилияда фаррош ўғрини бир челак сув билан қувиб юборди (видео)
Интернетда Бразилиядаги кафелардан бирини тунамоқчи бўлган қуролланган эркакнинг муваффақиятсиз “ови” видеоси пайдо бўлди.

Босқинчилик вақтида кафеда икки ходима бўлган. Улар кафени тозалаётган бўлганлар. Аёллардан бири раковинада челакка сув йиғаётганини кўриш мумкин.

Жиноятчи кафега кириб, аёлларга тўппончасини ўқталайди. Шунда челакка сув йиғаётган аёл челакдаги сувни ўғрига сепиб юборади. Бундай “илтифот”ни кутмаган ўғри шошганча кафедан қочиб қолади.

YouTube фойдаланувчилари аёлнинг бу ишига таҳсинлар айтишган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Бразилияда фаррош ўғрини бир челак сув билан қувиб юборди (видео)