
Daily Mirror нашри британиялик аёл машинаси эшигини “Эмма” довули сабабли юзага келган кучли шамол оқибатида ёпа олмаётгани видеосини тақдим қилди, деб маълум қилади Кун нашри.
“Шу ҳафтада бутун мамлакат бўйлаб кўпчилик даҳшатли об-ҳавога тўқнаш келди”, деб ёзган нашр.
Нашр маълумотларига кўра, ролик Буюк Британиянинг Бостон шаҳрида тасвирга олинган.
Жорий ҳафтада Европа қор бўрони ичида қолди. Ёмон об-ҳаво туфайли Буюк Британия, Франция ва Европанинг бошқа давлатларидаги кўплаб йўллар тўсилиб қолган, юзлаб парвозлар бекор қилинган.
[media=https://youtu.be/IiBrEngYDBE] «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар