Россиянинг Оренбург вилояти Акубулак туманида давлат чегарасидан 44 тонна носвойни ноқонуний олиб ўтмоқчи бўлган Ўзбекистон фуқароси устидан суд ҳукми ўқилди, деб хабар қилмоқда Россия прокуратураси матбуот хизматига таяниб Sof.uz нашри.
Судда хабар берилишига кўра, 2016 йилнинг июль ойида Ўзбекистон фуқароси бир неча кишилар билан биргаликда Россия Федерацияси ҳудудига Қозоғистон орқали 44 тоннадан ортиқ носвой олиб кириш вақти қўлга олинган.
Россия қонунчилигига кўра, ушбу турдаги маҳсулотни, инсон соғлиғи учун хавфли бўлгани туфайли, Россия ҳудудида сотиш, ташиб ўтиш таъқиқланган.
Ўзбекистон фуқаросига нисбатан Россия ЖКнинг 30, моддасининг 3 қисми, 238 модддасининг 2 қисмига биноан жиноий иш қўзғатилган. (Бир гуруҳ шахслар томонидан аҳоли соғлиғига зарар келтирувчи маҳсулот ташиб ўтказишга уриниш)
Ушбу ноқонуний фаолияти учун жиноятчига 1 йил қамоқ жазоси, ва 100 минг рубл жарима солинди. Ундан ташқари жиноятчи, аҳоли соғлиғига зарар етказувчи маҳсулотни аниқлаш, ва йўқ қилиш бўйича 250 минг рубл давлат харажатларини қоплаши керак бўлади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи