19:30 / 05.03.2018
5 854

“Охир замон”: Буюк Британияда дўконлар бўшаб қолмоқда

“Охир замон”: Буюк Британияда дўконлар бўшаб қолмоқда
Маҳсулотлар орасида сут, нон, тухум, сабзавот ва мевалар айниқса тортилиб қолган.

“Эмма” тўфони туфайли маҳсулотлар етказиб беришда қийинчиликлар туғилаётгани сабабли Буюк Британиядаги йирик озиқ-овқат дўконлари бўшаб қолмоқда, дея хабар беради “Қалампир” нашри.

Газетанинг ёзишича, Бристоль, Манчестер ва Плимут шаҳридаги Lidl, Asda, Tesco ва бошқа супермаркетларда маҳсулотлари тури камайиб кетган.

Маҳсулотлар орасида сут, нон, тухум, сабзавот ва мевалар айниқса тортилиб қолган. Савдо тармоқлари вакиллари йўллар яхшиланиши билан пештахталар маҳсулотлар билан яна тўлишига ваъда бермоқда.

Буюк Британиянинг кўплаб фуқаролари Twitter да бўшаб ётган пештахталарнинг суратларини жойлаштирган. Льюис Вейк исмли фойдаланувчи қизиқ ҳолатга эътибор қаратган: маҳсулотлар тақчиллигига қарамай харидорлар ветчинали ва ананасли пиццаларни сотиб олмаяпти.


Бошқа фойдаланувчи эса бўм-бўш пештахталар суратини жойлаштириб “Сиз буни охир замон деб ўйлайсизми” деган твит қолдирган.

ОАВ маълумотларига кўра, етказиб бериш ишлари якшанба куни ҳам тикланмаган. Душанбадаги вазият ҳақида ҳозирча хабар берилмаган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » “Охир замон”: Буюк Британияда дўконлар бўшаб қолмоқда