Двигатели ишламай қолган самолёт Бишкек шаҳрига шошилинч қўнишни амалга оширди, деб хабар берди Даракчи нашри.
Якшанба куни Қирғизистоннинг Tez Jet авиакомпаниясига тегишли RJ-85 русумли самолёти Бишкекнинг Манас аэропортида шошилинч қўнишни амалга оширди.
Нашрнинг хабар беришича, самолёт Москва вақти билан 14:22 да Қирғизистон пойтахтидан Баткен шаҳри томон парвозни амалга оширган. Бироқ орадан кўп вақт ўтмай, самолёт учувчиси шошилинч қўнишга рухсат сўраган. Ҳаво кемасининг чап двигатели ишламай қолгани сабабли экипаж командири парвозни тўхтатишга қарор қилган.
Самолёт Бишкек аэропортига талафотсиз қўнди. Фавқулодда вазият юз берган вақтда бортда 96 нафар йўловчи бўлган. Ижтимоий тармоқларда мазкур самолёт бортида бўлган йўловчилардан бири бўлган воқеани видеога олган.
Ушбу >>>ВИДЕОда йўловчиларнинг қўрққанидан йиғлаб, илтижо қилганини, самолёт ерга қўнганидан кейин қарсак чалиб, учувчини олқишлашганини кўриш мумкин. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи