date
views 4 407

Норвегияда НУЖга ўхшаш меҳмонхона очилади

Норвегияда НУЖга ўхшаш меҳмонхона очилади
Норвегияда ноодатий шаклдаги, номаълум учар жисмга ўхшаш, Свартисен музлигига манзаралар очилувчи меҳмонхона очилади. Бу ҳақда Kun.uz сайтида маълум қилинган.

У Powerhouse энергия тежовчи стандартлари бўйича лойиҳаланган ва Қутб доираси ортида жойлашган илк меҳмонхона бўлади. Меҳмонхона Арктик фьорд сувларида Свартисен музлиги этагида қурилмоқда.

Ушбу меҳмонхона бошқа замонавий меҳмонхоналарга қараганда 85 фоиз камроқ электр истеъмол қилади. Қуёш энергияси меҳмонхонанинг ўзига ҳам, унинг қурилиши учун ҳам етади. Меҳмонхона ёғоч қозиқларда туради.

Меҳмонхонанинг думалоқ шакли ва ойнавандлиги фьордга манзарали кўринишни таъминлайди. Меҳмонхона 2021 йилда очилиши режалаштирилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Норвегияда НУЖга ўхшаш меҳмонхона очилади