10:40 / 06.03.2018
5 119

Ким Чен Ин Шимол ва Жанубни бирлаштиришнинг янги тарихини бошламоқчи

Ким Чен Ин Шимол ва Жанубни бирлаштиришнинг янги тарихини бошламоқчи
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Жанубий Корея президентининг махсус вакиллари делегацияси билан учрашувда Корея яриморолида кескинликни юмшатиш ва Кореялараро муносабатларни ривожлантириш, жумладан олий даражада учрашув ўтказиш масалалари бўйича фикр алмашган ва “ватанни бирлаштиришда янги тарихни бошламоқчилигини” айтган, деб ёзади Кун нашри.

Ким Чен Ин “Кореялараро муносабатларни илгари суриш ва ватанни бирлаштиришда янги тарихни очишга қатъий истак-иродани” ифода этди. Унга Жанубий Корея президентининг мактуби топширилган, у “президент Мун Чжэ Иннинг олий даражада учрашув ўтказиш фикри” борасида махсус вакилни тинглаган, фикрлар алмашган ва таклифни қабул қилган. Шимолий Корея етакчиси тегишли ташкилотларга “бунинг учун зудлик билан чоралар кўриш” топшириғини берган.

Учрашувда Шимолий Корея томондан Корея меҳнат партияси марказий қўмитаси раиси ўринбосари Ким Ён Чхоль ва Ким Чен Иннинг синглиси Ким Ё Чжон иштирок этган. Айнан улар Жанубий Кореяга Олимпиада очилишига келган Шимолий Корея делегациясига бошчилик қилишганди.

5 март куни Пхеньянга Жанубий Кореянинг 10 кишидан иборат делегацияси келди. Улар орасида Жанубий Корея президентининг 5 нафар махсус элчиси бўлган. Улар орасида икки киши ажраб турган: Жанубий Корея миллий разведка бошқармаси бошлиғи Со Хун ва президентнинг хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Чон Ий Ён.

Улар Шимолий Корея етакчисига Жанубий Корея президентининг мактубини топширишлари, Ким Чен Иннинг Жанубий Корея президенти билан учрашув ўтказиш таклифини муҳокама қилишлари ҳамда Шимолий Корея ва АҚШ ўртасида мулоқотни тиклаш имкониятларини аниқлашлари керак эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ким Чен Ин Шимол ва Жанубни бирлаштиришнинг янги тарихини бошламоқчи