Машҳур актёр Арнольд Шварценеггер “Терминатор” фильмининг навбатдаги – 6-қисми суратга олиш ишлари 2018 йил июнда бошланишини маълум қилди.
Суратга олиш ишлари ушбу фильмнинг сўнгги қисми “Терминатор: Генезис” экранларга чиққанининг 3 йиллиги арафасида бошланади. Шварценеггернинг айтишича, у ўзининг энг машҳур ролларидан бирига қайтади.
“Биз “Терминатор-6”ни июнда суратга олишни бошлаймиз ва октябрь ўрталарида тугатамиз. Мен ундароль ижро этаман. Ўз ролимга қайтишни сабрсизлик билан кутмоқдаман”, деб айтган актёр.
Шварценеггер режиссёр Тим Миллер ва суратга олишни назорат қилувчи Жеймс Кэмерон билан барчаси аъло даражада бўлишини айтди. Миллер “Дэдпул” фильмини суратга олган.
Ушбу “Терминатор” янги трилогияга старт беради ва “Терминатор-2”нинг ундан кейин чиққан 3 қисмни ҳисобга олмаган ҳолдаги тўлақонли давоми бўлади.
Янги қисмда ҳам Сара Коннор ролини “Терминатор” ва “Терминатор-2” фильмларида ушбу ролни ижро этган актриса Линда Хэмилтон ўйнайди. Фильм премьераси 2019 йил 26 июлга белгиланган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади