ОАВда Москва вилоятида 11 февралда фалокатга учраган, “Саратовские авиалинии” компаниясининг Ан-148 самолёти экипаж командири ва иккинчи учувчининг сўнгги мулоқоти расшифровкаси чоп этилди. Москвадан Орскга учаётган самолёт фалокатга учраши оқибатида 71 киши ҳаётдан кўз юмган.
Парвоз бошлангандан бир неча дақиқа ўтгач учувчилар автоинформатор огоҳлантиришидан кейин тезлик датчикларидаги тавофутга эътибор қаратишади. Самолёт учувчиларининг бевосита фалокат олдидан мулоқотининг тўлиқ матни 78.ru томондан чоп этилган. Қуйида самолётнинг ер билан тўқнашишига бир дақиқадан камроқ вақтдаги учувчилар мулоқоти келтирилган.
Самолёт кўтарилиши вақтида тезлик датчиклари бир учувчиникида 390 км/соат, иккинчисиникида 200 км/соат кўрсатган. Бунда иккинчи учувчи фалокатга олиб келган хатога йўл қўяди: у автопилотни ўчириб, самолёт тумшуғини пастга қаратади.
- Қаерга пастга кетаяпсан? Нимага пастга кетяпсан?, - деб айтади командир Валерий Губанов.
- Чунки тезлик 200, - деб жавоб беради унинг шериги.
- Баландлик! Баландлик! Баландлик!, - деб уч марта айтади командир.
Шундан кейин у шеригига “Юқорига” деб буюради.
Бироқ кеч бўлади. Бир неча сониядан кейин самолёт 800 км/соат тезликда ерга урилади. Ер билан тўқнашув учувчиларнинг англаб бўлмас ҳайқириқлари остида юз беради.
Самолётнинг фалокатга учрашига самолёт тезлиги ҳақидаги нотўғри маълумотлар сабаб бўлган бўлиши мумкин. Тахминларга кўра, датчиклар музлаб қолгани сабабли носоз ишлаган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?