Қримнинг Керч шаҳри фуқароси тўрт яшар қизча ва унинг ота-онасини ўлдирганликда айбланиб ҳибсга олинди. Марҳумларнинг жасадлари сув остидаги автомобилдан топилган. Бу ҳақда Хабар нашри «РИА Новости» берган маълумотга асосланиб хабар бермоқда.
Феодосия яқинидаги Оржоникидзе шаҳарчасида истиқомат қилган бир оила 23 февраль куни «Chevrolet Lanos» русумли автомобилда уйларидан чиқиб кетганча ғойиб бўлган. Терговчилар қотиллик ҳолати бўйича жиноят иши очишди. Йўқолган машина орадан тахминан икки ҳафта ўтиб, қирғоқдан ўн метр узоқликда, икки ярим метр чуқурликда топилган. Автомобил салонида марҳумларнинг жасадлари ҳам бўлган.
Айни пайтда ҳибсга олинган гумондор машина чўктирилган жойни ўзи кўрсатган. Маълум бўлишича, қизчанинг ота-онаси отиб ўлдирилган, сўнгра машинада қолган қизча тириклайин сувга чўктириб юборилган.
Тергов давомида жиноятнинг ўзига хос сабаблари ҳам аниқланди. Маълум бўлишича, ёш оила Керч шаҳрига машина олиб сотиш учун келган, уларнинг ёнида катта миқдорда пул бўлган.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?