КХДР АҚШ билан музокаралар кетаётган даврда ракета-ядровий дастурини музлатишга тайёрлигини эълон қилди. Ўз навбатида Доналд Трамп бунинг учун расмий Пхенянни олқишлади, дея хабар бермоқда «Хабар» нашри.
Бундан ташқари, КХДРнинг Корея яриморолини ядро қуролларидан холи ҳудудга айлантириш истаги борлиги ҳам қайд этилди. Бу ҳақда Жанубий Корея Миллий Хавфсизлик Кенгаши раҳбари маълум қилди. У, шунингдек, Шимолий Корея режими Қўшма Штатлар билан мулоқотни бошлаш истаги борлигини айтди.
Бунга жавобан Доналд Трамп «Twitter»даги саҳифасида қуйидаги фикрларни баён қилди: «Мен Жанубий ва Шимолий Кореянинг бу баёноти ижобий деб ҳисоблайман. Пхенян билан муносабатларимиз қуруқ гаплар туфайли узоқлашиб кетди. Агар ушбу гапирилаётган гаплар ҳақиқат бўлса, бу Шимолий Корея ва бутун яриморол учун жуда яхши».
Пхенянда бўлиб ўтган музокараларда Жанубий Корея делегациясига бошчилик қилган мулозим икки давлат раҳбарлари ўртасида апрел ойининг охирида юқори даражадаги учрашув ташкил этилиши ҳақида хабар берди. Бу кореялараро учинчи саммит бўлади.
Эслатиб ўтамиз, икки давлат делегацияларининг учрашуви Корея ишчи партияси штаб-квартирасида ташкил этилди. Учрашув доирасида Ким Чен Ин билан тўрт соатлик музокаралар бўлиб ўтди. 6 март куни Жанубий Корея делегацияси қўшни давлатга ташрифини якунлади ва Сеулга қайтиб келди.
“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди
Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео)
Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди
Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди