
Американинг GOBankingRates молиявий-маслаҳат портали ҳаёт кечириш учун энг қулай шароитлар бўлган топ-50 мамлакатни аниқлади. Рейтинг харид қобилияти, истеъмол маҳсулотларига нархлар, хизматлар, маҳсулотлар, кўчмас мулк ижараси нархига асосланган. Маълумотлар Нью-Йоркдаги кўрсаткичлар билан таққосланади.
Биринчи уч ўринни Ҳиндистон, Саудия Арабистони ва Покистон эгаллади. Рўйхатдаги энг ёмон шароитларга эга давлатга Венгрия айланди. Портал ҳаммаси бўлиб 115 мамлакатни баҳолаган.
МДҲ давлатларидан рўйхатга Беларусь ва Қозоғистон кирди (мос равишда – 27- ҳамда 31-ўрин).

Манба: GOBankingRates
Таъкидланишича, Қозоғистонда турар-жой ижараси Нью-Йоркдан 89 фоизга, маҳсулотлар эса – 72 фоизга, ҳаёт кечиришнинг умумий қиймати – 66 фоизга арзонроқ. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар