
Австралиянинг Квинсленд штати соҳилларида кўриниши этни жунжитувчи катта балиқ топилди. Бу ҳақда маҳаллий Courier Mail нашри хабарига таяниб Kun.uz маълум қилди.
Балиқни пляжда бир жуфтлик аниқлаган.
“У 150 кг тош босса керак, у жуда катта эди”, деб айтган балиқ топилганини маълум қилган Жон Линдхольм.
Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари орасида “маҳлуқ-балиқ”нинг қайси турга мансублиги борасида баҳс чиққан. Кўпчилик балиқ груперлар турига мансуб, деган хулосага келган.
Бу тахминни маҳаллий мутахассислар ҳам тасдиқлашган. Уларнинг айтишича, ушбу балиқ Квинсленд групери бўлиб, уни овлаш қатъий тақиқланган.


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар