
АҚШ президенти Дональд Трамп КХДР етакчиси Ким Чен Ин билан эҳтимолий учрашувга тайёргарлик кўрмоқда ҳамда қатор идоралар билан маслаҳатлашувлар ўтказмоқда. Бу ҳақда Kun.uz хабар берди.
Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Сара Сандерс айтиб ўтган.
«Президент бир қанча вақт давомида бунга тайёргарлик кўради, уни разведка ҳамжамияти, миллий хавфсизлик бўйича жамоа билан мунтазам брифингларда муҳокама қиляпти», - дея айтиб ўтди у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров АҚШ президенти Дональд Трамп ва КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг эҳтимолий учрашувига изоҳ бериб, у шунчаки суҳбат эмас, балки ядро муаммосини ҳал этишга йўл очиши кераклигини таъкидлаб ўтганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар