Мичиганда кучли қор бўрони туфайли 60 та машина тўқнашиб кетди (видео)

Мичиганда кучли қор бўрони туфайли 60 та машина тўқнашиб кетди (видео)
Тўқнашган машиналарнинг кўпи оғир юк машиналари бўлган.
Фото: «forumdaily.com»

АҚШнинг Мичиган штатидаги шосседа кучли совуқ ва қор туфайли 60 та машина тўқнашиб кетди. Бу ҳақида штат полицияси маълумоти ва «Fox2Detroit» телеканали маълумотига асосланиб «Xabar.uz» маълум қилмоқда.

Ҳокимият вакилларининг маълум қилишича, жабрдийдалар бор, аммо уларнинг ҳаёти хавф остида эмас. Уч киши шифохонага ётқизилган. Тўқнашган машиналарнинг кўпи оғир юк машиналари бўлган.

Ҳодисага йўлни кўришни қийинлаштириб қўйган кучли қор бўрони сабаб бўлгани айтилмоқда.
[media=https://youtu.be/gDW_iy9b_qc]
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар