Таиландда суд биносидаги кузатув камералари гиёҳвандфурушликда гумонланган судланувчининг бинодан қочиб кетишини тасвирга олди. Воқеа 8 март куни юз берган, деб маълум қилди Кун нашри.
Полициячилар Яо Лай исмли 32 ёшли судланувчини яна бир нечта судланувчи билан навбатдаги йиғилишга олиб келишган. Гумонланувчи қулай пайтдан фойдаланиб, оёғидаги кишанлардан озод бўлиб, эшик очиқлигидан фойдаланиб, қочиб кетишга муваффақ бўлган.
Судланувчи бир неча кварталдан кейин мотоцикл ўғирлаб, унда номаълум йўналишда ғойиб бўлган. Айни вақтда полицияга унинг қаердалиги маълум эмас.
Бу ҳам етмагандек, судланувчи қочиб кетган вақтда бошқа бир судланувчи ҳам вазиятдан фойдаланиб қолишга қарор қилган. Маҳаллий ОАВнинг полицияга иқтибос келтирган ҳолда хабар беришича, иккинчи қочоқ ушланган, бироқ бунинг расмий тасдиғи йўқ.
[media=https://youtu.be/jv3LBf2hCxU]
[media=https://youtu.be/IZvtgZ0WOVc] “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»